Карло Анчелотти: «Сегодня нам удалось найти баланс» Главный тренер «Реала» Карло Анчелотти поделился мнением о матче группового раунда Лиги чемпионов против «Копенгагена» (4:0). «Сегодня нам удалось найти баланс. Команда действовала более компактно, быстро и остро. Мы много использовали фланги, потому что в центре соперник оказал достойное сопротивление. Касильяс провел отличный матч, он настоящий профессионал. Марсело очень важен для нас. Он не похож на Коэнтрау, потому что более ярко играет в атаке. Очень важен для нашей схемы. Бэйл? Вам не о чем беспокоиться. Он не играл, потому что еще не готов на 100 процентов. Пока он не очень доволен ситуацией, потому что хочет играть как можно больше», – заявил Анчелотти.
Англия премьер-лигасининг 6- турига келиб, «МЮ» илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди. О, бу қандай даҳшат-а? Тўғрими? Аввал ёзганимиздек, еврофутбол янада тўлғонди ва аксарият топ-клубларда мураббийлар алмашди. Энг муҳими, бу жараён табиий тарзда рўй берди. «МЮ» билан ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш учун қилган уринишлари бесамар кетгач, кекса сэр Алекс Фергюсон иззатини билди. Жозе Моуриньо эса «Реал»да руҳан чарчади. У «Мадрид» учун максимал даражада куч-ғайрат сарфлади. Бироқ тақдир «Беназир»га «Реал» билан бирга ЕЧЛда ғолиб чиқишни раво кўрмаган экан. «Бавария» мутасаддилари эса маълум мақсад забт этилгач, Гвардиола билан янгидан иш бошлашни исташди. Шу тариқа еврофутбол ҳавоси ўзгарди ва янгиланди. Айниқса, ке йинги йилларда «Барселона» ва «Реал»нинг яққол ҳукмронлигидан қутулолмай, анчагина зерикарли тус олган Испания примеросида хушнасимлар эса бошлади. Қарангки, Вильянинг қадами қутлуғ келди ва «Атлетико» «Барселона» ҳамда «Реал» жуфт лиги орасига суқилиб кирди. Диего Симеоне шогирдлари бир илож қилиб, «Мадрид дербиси»да ғолиб чиқишни уддалашди. Савол туғилади: «Реал» нима сабабдан мағлубиятга учради? Бу мағлубият бағрида тасодиф яширинми? Бизнингча, йўқ. Фикримизча, Диего Симеоне шу кунни узоқ кутди. Қайси кунни, деб ҳайрон бўлманг. У мураббий сифатида бир кун барибир, «Барса» ва «Реал»да ўзгариш бўлишини ҳис қилди ва шу ўзгаришни кутди, унга ҳозирлик кўрди. Шу маънода олдинда «Барселона»ни ҳам жуда жиддий синов кутиб турибди. Чамаси, Диего Симеоне «Челси», «Бавария», «Боруссия» клублари «Барселона» ва «Реал»ни қандай енгишганини пухта ўрганди ва энди уни ҳаётга татбиқ этмоқчи. Бироқ бу жараён осон кечмайди, асло. Чунки ҳали олдинда «Реал» билан жавоб учрашуви бор. «Барселона»га қарши кечадиган баҳслар бунданда қийин бўлиши аниқ. Зеро, «Барса»да ҳам, «Реал»да ҳам бош мураббий ўзгарган бўлсада, каталонияликлар таркибида у қадар жиддий ислоҳот ўтказилмади. Херардо Мартино айтайлик, Неймар-Месси жуфтлигидан ғоят эҳтиёткорлик билан фойдаланмоқда. Бразилиялик ҳозир фурсат пойлашга мажбур. Унга етакчилик мавқеи ўз-ўзидан туҳфа этилмайди. Хуллас, Тьяго Алькантара ёки Давид Вильянинг кетиши, Неймарнинг келиши «Барса» ўйин услубига айтарли даражада таъсир кўрсатмади. «Барселона» ҳамон ҳужумкор. Унинг ўйинида ҳамон маҳорат ва заковат уйғунлиги мужассам. «Реал»да эса бундай эмас. Карло Анчелотти Жозе Моуриньо шакллантирган «Реал»ни бошқачароқ қиёфада кўришни истамоқда.
Бу шунчаки, шахсий «мен»нинг таъсирими ёки Карло Анчелотти «Реал»нинг ҳозирги таркибини Моуриньо давридагига нисбатан устун ҳисоблайди - бунга, албатта, вақт ойдинлик киритади. Ҳозирча эса «Реал» мухлислар истаётган ўйинни тополмаяпти. Маълумки, Роналду, Бензема ёки Игуаин асосан Месут Озилнинг кутилмаган тўп узатишларига кўникишганди. Энди Озил йўқ. Гарет Бэйл ва Иско эса ҳужумда иштирок этишга иштиёқманд футболчилардир. Шу боис улар Роналдунинг авангардлик хусусиятига яхши маънода халал беришлари мумкин. Боз устига, Мората Бензема билан Игуаин даражасида рақобатлашолмаяпти. Демоқчимизки, «Реал» ўйин услубида ҳозирча сезилар-сезилмас ички парокандалик мавжуд. «Қироллик клуби»нинг ҳатто «Эльче»ни ҳам қийинчилик билан енггани сабаби шунда, назаримизда. Яна бир мулоҳаза. Келажакда Роналду ва Бэйл қайси позицияларда муқим тўп суришади? Карло Анчелотти ҳар икки футболчи учун майдонда қулай ҳаракатланиш имкониятини яратадими? Агар бунинг имкони топилса, «Реал» албатта, кучаяди, акс ҳолда... Еврофутболдаги ўзгаришлар Италия «А» серияси ва Англия премьер-лигаси турнир жадвалларида ҳам ўз аксини топмоқда. Ниҳоят, «Арсенал» ва «Тоттенхэм» премьер- лигада, «Рома» ва «Наполи» «А» сериясида етакчи бўлишга интилишмоқда. Мазкур жамоалар ҳам худди «Атлетико» каби ўзлари учун қулай вазият келишини орзиқиб кутишди ва юзага келажак вазиятдан унумли фойдаланиш мақсадида мавсумга астойдил ҳозирланишди. Сэр Алекс Фергюсон саҳнадан кетгач, Арсен Венгер ўзини анча эркин ҳис қилмоқда. Устига-устак, «Манчестер Сити» ва «Челси»да мураббийлар алмашди ва бу ҳолат ҳам унга қўл келиши, шубҳасиз. Чунки мураббийнинг жамоага сингиш даврини Пеллегрини ва Моуриньо қандай ўтказишлари ҳозирча номаълум. Гарчанд «Тоттенхэм»нинг ишлари юришаётган бўлсада, ҳатто Андре Виллаш-Боаш ҳам жамоага тўла сингиб улгурмади. Хуллас, АПЛдаги вазият Арсен Венгер тарафида. Сўнгги турда «Тоттенхэм»-«Челси», яъни устоз-шогирд мураббийларнинг ўзаро битимга келишлари, Манчестер шаҳрининг икки клуби мағлубиятга учрагани ҳам Арсен Венгерга омад ва тақдир кулиб боқаётганидан далолат. Германия бундеслигасида эса «Боруссия» Д. ва «Бавария» қарама-қаршилиги тобора кескинлашмоқда. Гвардиола «Бавария» ўйин услубига ўз фалсафасини сингдиришга астойдил уринмоқда. Юпп Хайнкес Алаба- Рибери ва Филипп Лам-Роббен узвийлигидан самарали фойдаланарди. Шу жуфт узвийлик хизматлари эвазига жамоа жуда тез ҳаракатланарди ва чарчоқ билмасди. Ҳозир вазият ўзгарган. Алаба ва Рафинья қанотлар бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мураббий улар тимсолида Абидаль ва Алвеш каби футболчиларни кўрмоқда. Бироқ «Бавария» «Барса» эмас ва футболчилардаги кучнинг ортиқча сарфланиши мавсум охирида толиқишни келтириб чиқаради. Юпп Хайнкеснинг ютуғи тезликда ва толиқишнинг олдини олганида эди. Гвардиола эса бу тўғрида ўйламаяпти. Филипп Ламдаги ноқулай позиция, Хави Мартинеснинг ўйиндан ташқарида қолаётгани, Манжукичнинг ҳужумда рақобатдан холилиги, Рибери ва Роббеннинг ҳаракатларига Алаба ва Рафиньянинг аралашуви Гвардиола иш услубидаги минусларми? Келинг, бу саволнинг жавобига шошилмайлик. Зеро, Пеп вазиятдан келиб чиқиб, турли вариантларни ўйлаб топишда моҳир мураббийдир. Сўзимиз сўнггида яна мураббийлик шаънига таҳсин айтамиз. Темур Олимхўжаев ҳам мураббий сифатида бугун шундай олқишга лойиқ. Инчунин, унинг шогирдлари нафақат устозлари, балки барчамизга чин маънода байрам кайфиятини улашишди. Раҳмат!