Asosiy » 2014 » Oktabr » 24 » JAMES "EL CLASICO" HAQIDA...
01:14
JAMES "EL CLASICO" HAQIDA...


James Rodriguez "Klasiko" oldidan jamoa rasmiy veb-portaliga intervyu berdi:

- "Klasiko" - bu har doim og'ir va mashaqqatli o'yin bo'lib kelgan, lekin men xotirjamman va bu o'yinga imkon qadar yanada kuchli holatda kirmoqchiman. Jamoaga g'alaba qozonish uchun yordam berishni istayman.

"Real"? Bu yerda men ajoyib, juda kuchli jamoani topdim, men ularga qo'shilganimdan mamnunman. Menda hammasi ajoyib, aytishim mumkinki, Madrid - juda chiroyli va taassurotli shahar.

www.realmadrid.com

Fenómeno  

Toifa: Intervyu | Ko'rilgan: 4232 | Qo'shdi: Fenómeno | O'rnlar: 0.0/0
Barcha fiklar: 921 2 3 4 5 »
92 _Nodirbek_1998   (24.10.2014 18:47) [Материал]
hames

91 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:53) [Материал]
Kruiff: Agar Suares formada bo'lsa, nega Realga qarshi
o'ynamasligi kerak?

Barcelona sobiq bosh murabbiyi Yohan Kruiff klubga hech
qachon befarq qolmagan. Uning ta'kidlashicha Suares o'z
formasida bo'lsa, Realga qarshi maydonga tushishi kerak deb
hisoblamoqda.
-Agar Suares jarohat olmagan bo'lsa va o'z formasida bo'lsa
nega maydonga tushmasligi kerak?
P/S:Sobiq murabbiyning so'zlarida jon bordek. Xaqiqatda
tayyor bo'lsa, bunday futbolchiga imkoniyat berish kerak. Ilk
debyutini El-Klassikodan boshlagan futbolchi bo'lishiga loyiq.

90 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:45) [Материал]
Ozbekistonda otkazildi

Испания Ла-лигасида сиз мухлислик қиладиган жамоа
(лар):

«Атлетико Мадрид» 259 ( 5.2% )
«Барселона» 1741 ( 34.8% )
«Валенсия» 186 ( 3.7% )
«Реал Мадрид» 2657 ( 53.1% )
«Севилья» 92 ( 1.8% )
Бошқа жамоа 68 ( 1.4% )
ЖАМИ ОВОЗЛАР СОНИ: 5003 та.

89 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:41) [Материал]
Дастлаб ўйинни ўтказиб юбориши кутилган, аммо
кейинроқ «эл-классико»да майдонга тушиши аниқ бўлган
Бензема эса, одатда, унчалик фаол ўйнамайди. Аммо
керак пайтда керакли жойда пайдо бўла олади. Бу эса
«Барселона» ҳимоячиларидан сергак бўлишни талаб этади.
«Барселона» бош мураббийсига бир жиҳатдан осон бўлди,
чунки Карло Анчелотти ашаддий рақибга қарши кечадиган
матчда жамоанинг асосий қуролларидан бири Гарет
Бейлнинг ёрдамида фойдалана олмаслиги мумкин. Бу эса
анчагина жиддий йўқотиш. Тўғри, «Реал» бир футболчига
боғланиб қолмаган, аммо Бейлнинг ўрнини босиш ҳам
анчагина мушкул. Аксига олиб, Ди Мария жамоадан
кетган. Борди-ю Гарет ўйинда иштирок этса, «Барселона»
бош мураббийси яна бир муаммога дуч келиши тайин.
Бу сафар олдингидек «Барселона»нинг устунлигини
кўрмасак керак. Тўғри, мазкур жамоанинг услуби тўп
узатишларга асосланган, бироқ тезлик ҳам сезиларли
даражада ортган. «Реал»да эса ҳужумкорлик борасида
ҳеч қандай муаммо йўқ. Демак, ўйин тенг курашлар
остида кечиши тайин.
Хўш, айни дамда ким яхшироқ формада? Мессими ёки
Роналду? Суарес «Барселона» ҳужум чизиғини қанчалик
кучайтира олади? Янги харидлар асосий ўйинда ўзларини
кўрсата олишадими? Луис Энрике ва Анчелотти — қай
бирининг тактикаси ўзини оқлайди? Бу ва мухлисларни
қизиқтираётган бошқа саволларга шанба оқшомида
ойдинлик киритилади. Шундай экан, шанба куни «эл-
классико»ни кўриш асосий режангизга айлансин. Бундан
асло афсусланмайсиз.

88 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:39) [Материал]
Тахминимизча, ҳимоя қўрғонларидан бирига айланган
Рамос ва Пепе Месси ҳамда Суаресларни
зарарсизлантиришга уринишади. Суаресга қарши эса
Пепени қўйиш маъқулроқ, назаримизда. Чунки Суарес
анчагина исёнкор футболчи, Пепе ҳам бу борада ундан
қолишмайди. Қолаверса, Рамос сўнгги пайтларда
олдингидек фаол ўйнай олмаяпти. Унда хатолар кўзга
ташланмоқда. Суарес эса бу хатоларни кечирмайди. Бу
танловнинг бироз ноўринроқ жиҳати ҳам бор, яъни Пепе
ҳужумчини ўтказиб юбормаслик учун ҳамма нарсани
қилади, туртади, керак бўлса, итариб юборади. Луис эса
тўпни олдириб қўйганида ёки зарба беришга кўзи
етмаслигини билганида йиқилиб, пенальти ишлашга ҳам
уринади. Унинг симульяцияларини кўп бора кузатганмиз,
ҳатто АПЛда ҳакамлар унинг йиқилишига ишонмай ҳам
қолишганди. Агар «Эл-классико»ни бошқариб борадиган
ҳакам ҳушёрроқ бўлмаса, Анчелотти Суаресга қарши
Пепени қўйганидан панд еб қолиши мумкин. Шу ўринда
Мессини ҳам ёддан чиқармаслик керак. Гарчи ҳозирда
клуб таркибида Суарес Мессидан хавфлироқ бўлса-да,
Лео «Реал» дарвозасини ишғол қилишни жуда хуш кўради.
Серхио Рамос эса Мессини ҳимоя қилавериб, ўрганиб
қолган. Шунингдек, аргентиналик ҳужумчи жамоадошидек
симульянт эмас. Неймарга келадиган бўлсак, Анчелоттида
бу борада вариантлар кўп: Карвахаль, Варан... Бир сўз
билан айтганда, Месси — Суарес — Неймар учлигини
зарарсизлантириш анчагина мушкул бўлади.
Луис Энрикеда ҳам бош қотиришга арзийдиган муаммолар
етарли. Криштиану Роналду айни дамда мукаммал ўйин
намойиш қилмоқда. Рақиб дарвозасини ишғол этмаса,
ўзини кечира олмайдиган даражага келиб улгурган.
Тезлик, техника, хуллас, ҳар томонлама кучли бўлган бу
ўйинчини тўхтатиб қолиш учун Луис фақат Даниел
Алвесдан фойдаланиши мумкин. Боиси, Алвес Роналдуни
қуролсизлантиришнинг ҳадисини олган футболчи
саналади. Тўғри, бош мураббийда Пике танлови ҳам бор,
аммо Жерард оғир-карвон ўйинчи, у тезлик борасида
Криштиануга ютқазиб қўйиши тайин.

87 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:37) [Материал]
Луис Энрике ва Карло Анчелотти. Луис Энрике 1991-1996
йилларда айнан «Реал» таркибида тўп сурган ва айнан
Мадриддан Каталонияга йўл олган. Демак, у «қироллик
клуби» нималарга қодир эканлигини яхши билади. Шунинг
учунми, ўйиндан олдин рақибдан бироз ҳайиқаётганини
ҳам яшириб ўтирмаяпти. Бир томондан олиб қараганда,
Энрике тажрибали клубларни бошқармаган («Рома»ни
ҳисобга олмаганда, албатта). Аммо ҳозирда унинг қўл
остида дунёнинг кучли футболчилари тўп суришади.
Уларга ниманидир ўргатишнинг ҳожати йўқ, шунчаки
бошқариб турилса бўлгани. Демак, Энрикега нисбатан осон
бўлади.
Карло Анчелотти. Энрикедан фарқли ўлароқ, Анчелотти
яхшигина тажрибага эга. Қолаверса, у «ПСЖ»ни бошқарган
пайтида «Барселона» билан тўқнаш келган. Ўшанда
аламли тарзда мусобақани тарк этганди. Бу сафар эса
Анчелоттининг жамоаси «ПСЖ»дан сезиларли даражада
кучли. Бироқ...
«Барселона» таркиби анчагина кучайган. Бунга биргина
Суаресни мисол қилиш кифоя. Шу билан бирга, уругвайлик
«тишлоғич»нинг жазо муддати «Реал»га қарши ўйин
арафасида якунига етади. Демак, яшил майдонда тўп
тепишни соғинган Луис бор аламини «Реал»дан олишга
ҳаракат қилади. Шу ўринда ўринли савол туғилади,
Анчелотти «Барселона» ҳужумчиларига қарши қайси
ҳимоячиларни қўяркин?!

86 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:34) [Материал]
Ispaniya чемпионатини қизиқиб кўрадиган ишқибозларнинг
аксарияти «Реал» ва «Барселона»га мухлислик қилиши сир
эмас. Умуман, футболни тушунадиганлар бу икки клубни
яхшигина билишади, қўллаб-қувватлашади. Нафақат
Испаниянинг, балки дунёнинг икки грант клуби ҳисобланган
бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув ҳар доим драматик
лаҳзаларга бой бўлади, чинакамига спектаклга айланади.
Ниҳоят, янги мавсумнинг биринчи спектаклига ҳам оз
қолди. Турнир жадвалида бир-бирини тинимсиз таъқиб
қилиб келаётган «Реал» ва «Барселона» жамоалари шанба
оқшомида ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Хўш, бу сафарги
учрашув одатдаги «эл-классико»лардан фарқ қиладими?!
Бу гал қайси жамоанинг қўли баланд келади?
Таъкидлаш керак, иккала клуб ҳам янги мавсумга янгича
тактика, янгича таркиб билан етиб келди. Ҳатто
мураббийлар ҳам алмашди. Демак, ўйин услуби ҳам бироз
бўлса-да ўзгарган.

85 benzema_uz   (24.10.2014 11:20) [Материал]
el clasiconi turkman sport b-n tojiklani kanalida olib beramikin bilganla aytivorilar

84 OTABEK_XORAZM   (24.10.2014 11:18) [Материал]
Hammaga salom!

83 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:11) [Материал]
So'rovnoma
"El-classico"da "Real"dan qanday natija kutyapsiz?
Yirik hisobdagi g'alaba (146)
Kichik hisobdagi g'alaba (92)
Golli durang (8)
Golsiz durang (0)
Kichik hisobdagi mag'lubiyat (4)
Yirikhisobdagi mag'lubiyat (12)
JAMI OVOZLAR SONI: 262

82 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:09) [Материал]
Portugaliyalik hujumchi Krishtianu Ronaldu kecha "Liverpul"
darvozasiga Chempionlar Ligasida 70-golini kiritganidan
xabaringiz bor. Lekin "Real Madrid" rasmiy sayti
bo'lmish Realmadrid.com Ronaldu Chempionlar Ligasida 71
ta to'p kiritganligi haqida ma'lumot bergan. Bilasiz, klub
rasmiy sayti ma'lumot bo'yicha hech qachon yanglishmaydi,
ular bir xabar kiritishdan oldin aniq faktlar bilan kiritadi. Lekin
UEFA rasmiy sayti Krishtianuni 70 ta to'p kiritganligi haqida
ma'lumot berdi. Xo'sh unda kimga ishonish kerak? Biroz
oldin shu xaqida ma'lumot olish uchun saytlarni titkilash
chog'ida bir narsaga guvohi bo'ldik. Ronaldu haqiqatdan
Chempionlar Ligasida 71 ta to'p kiritgan. 2005/06-yili
Chempionlar Ligasi saralash roundida Ronaldu "MYU"
tarkibida "Debretsen" jamoasi darvozasiga to'p kiritgan va
shu gol sabab "Real" rasmiy sayti 71 ta deb ma'lumot
bergan. Biroq UEFA saralash bosqichida kiritilgan golni
rasmiy sifatida qabul qilmas ekan, bir tarafdan to'g'ri qaror.
Saralashda juda pas saviyasi past jamoalar bo'ladi, xususan
Kazakstan yoki Mali singari davlatlar darvozasiga juda ko'p
gol kiritish mumkin. Shu sabab saralash bosqichida kiritilgan
gol rasmiy sifatida qabul qilinmaydi. Ana shuning uchun ham
UEFA rasmiylari Ronalduning golini rasman 70 ta deb
tasdiqladi. Endilikda Ronaldu Rauldan 1 ta to'p kam kiritgan,
Messidan esa bitta to'p ko'p kiritgan. "Liverpul" bilan 4-turda
Ronaldu Raulning rekordini yangilashi mumkin

81 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:05) [Материал]
futbolchisi Ronaldu
Madridning "Real" klubi himoyachisi Alvaro Arbeloa "Santiago
Bernabeu"da Lionel Messini tabriklashga qarshi ekanini
bildirib o'tdi.
"Messini tabriklash? Biz Ronalduni olqishlashimiz kerak,
chunki u jahonning eng yaxshi futbolchisi. Aynan "Santiago
Bernabeu"da shunday qilish kerak." - deydi Alvaro Arbeloa.
Eslatib o'tamiz, rasman Messi "Santiago Bernabeu"da
taqdirlanilmaydigan bo'ldi.

80 BALE_-_ISI   (24.10.2014 11:00) [Материал]
"Real Madrid" jamoasi o'yinchisi Karim Benzema aytishicha
9-turdan o'rin olgan o'yinda "Real Madrid" g'alaba
qozonishga umid qilayotgan ekan.
— "Barcelona"ga qarshi o'ynash har doim qiyin bo'lib kelgan.
Lekin bizning jamoamiz ayni pallada ajoyib holatda va biz
g'alaba qozonishni maqsad qilganmiz — dedi Benzema.
Manba: vk.com

79 BALE_-_ISI   (24.10.2014 10:56) [Материал]
FIFA "Barselona" hujumchisi Lionel Messi "Real"ga qarshi
kechadigan uchrashuvda taqdirlanishini ma'qulladi.
Argentinalik futbolchi agarda bu o'yinda ikkita gol ursa,
Ispaniya chempionati tarihidagi eng yahshi to'purarga
aylanadi.
Shunday bo'lgan taqdirda, o'yin bir muddat to'htatilib,
futbolchi taqdirlanishi mumkin. FIFA bunga qarshi emasligini
bildirdi.
"Bu har bir chempionatning ichki ishi hisoblanadi va qaror
mamlakat futbol federatsiyasi tomonidan chiqariladi. Bu
borada hech qanday qoida yo'q", - deyiladi FIFA bayonotida.
Eslatib o'tamiz, bu borada qaror Ispaniya futbol federatsiyasi
va La liga rahbariyatiga bog'liq.
Manba: www.sports.ru

78 BALE_-_ISI   (24.10.2014 10:51) [Материал]
"Real" darvozaboni Iker Kasilyasning ta’kidlashicha,
"Barselona"ga qarshi Ispaniya chempionatining to‘qqizinchi
tur uchrashuvidan oldin jamoa hujumchisi Krishtianu Ronaldu
raqib futbolchisi Lionel Messidan yaxshi formada.
"Barselona" bilan o‘yindan oldin jamoamiz yaxshi holatda. Biz
xar qaysi chiziqda kuchlimiz. Bundan tashqari, murabbiy
o‘zgartirish qilganda jamoa o‘zini yaxshi ko‘rsatyapti. Biz
o‘yindan o‘yinga o‘sib boryapmiz. Ronalduga keladigan
bo‘lsak, u Messidan ko‘ra yaxshi formada. Ammo meni faqat
o‘zimizning futbolchilar qiziqtiradi" - deydi Kasilyas.
Manba: championat.com

77 BALE_-_ISI   (24.10.2014 10:46) [Материал]
“Реал” клуби
бош
мураббийи
Карло
Анчелотти
бошқа клубда
ишлаш
нияти
йўқлигини айтиб ўтди. Италиялик
мутахассиснинг таъкидлашича, у
фаолиятининг охирига қадар мадридликлар
сафида қолмоқчи экан.
“Мен “Қироллик клуби” президенти
Флорентино Перес билан узоқ муддатга
шартнома имзолаган бўлардим. Мураббийлик
фаолиятимни айнан “Реал”да
якунламоқчиман.
Ҳеч қачон “Барселона”да ишламайман. Чунки
ҳозирги клубимни ҳурмат қиламан. Ўз
тарихимни ҳурмат қилгандек, ўзим ишлаётган
клуб тарихини ҳам ҳурмат қилишим керак”, -
дейди Карло Анчелотти.
Манба: www.championat.com

76 Yorbek_REAL   (24.10.2014 10:44) [Материал]
«Реал» клуби дарвозабони Икер Касильяс шанба куни бўлиб ўтадиган «Эль Класико» олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бу учрашувга жуда яхши формада бормоқдамиз. Жамоа барча чизиқларда кучли, биз қария мураббийимизнинг ҳар қандай кўрсатмаларини бажаришга тайёрмиз» - дея ҳазиллашди дарвозабон.

«Класико олдидан фақат ғалаба, ғалаба ва яна бир бора ғалабани мақсад қилмоқдамиз. Бутун дунё бу учрашувни кузатади, биз «Барселона»ни ҳозирги ўрнидан қўзғатишга тайёрмиз.

75 Yorbek_REAL   (24.10.2014 10:43) [Материал]
“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бошқа клубда ишлаш нияти йўқлигини айтиб ўтди. Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, у фаолиятининг охирига қадар мадридликлар сафида қолмоқчи экан.

“Мен “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан узоқ муддатга шартнома имзолаган бўлардим. Мураббийлик фаолиятимни айнан “Реал”да якунламоқчиман.

Ҳеч қачон “Барселона”да ишламайман. Чунки ҳозирги клубимни ҳурмат қиламан. Ўз тарихимни ҳурмат қилгандек, ўзим ишлаётган клуб тарихини ҳам ҳурмат қилишим керак”, - дейди Карло Анчелотти.

Манба: www.championat.com

74 Yorbek_REAL   (24.10.2014 10:42) [Материал]
ажойиб

73 Yorbek_REAL   (24.10.2014 10:42) [Материал]
SPORTS.uz

1-20 21-40 41-60 61-80 81-92
Fikr qoldirish uchun avval ro'yxatdan o'ting!.
[ Ro'yxatdan o'tish | Kirish ]
KIRISH
mediabay.uz
Timer
keyingi uchrashuv

La liga, 12-tur
22.11.2014; 22:00
Estadio Municipal de Ipurúa

vs
EIBAR   Real Madrid
so'ngi uchrashuv

La liga, 11-tur
08.11.2014; 23:55
Santiago Bernabeu

Real Madrid   Rayo Vallecano
La liga jadvali
Liga to'purarlari
Futbolchilar T G
1 Cristiano Ronaldo 10 18
2 Neymar 10 10
3 Joaquin Larriva 10 7
4 Lionel Messi 11 7
5

Carlos Bacca

10 7
..6 Karim Benzema 8 6
..8 Gareth Bale 8 5
..13 James Rodriguez 10 4
SUHBAT
lex.uz
twitter
saytda

ONLINE: 5
RO'YXATDAN O'TMAGAN FOYDALANUVCHILAR: 5
MADRIDISTLAR: 0
Mobil ko'rinish