“Реал”нинг португалиялик етакчиси аллақачон ишқибозлар томонидан ўйлаб топилган образ эгаси бўлиб қолган. У дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан бири бўлиб, жуда катта миқдорда маблағ эгаси ва ажойиб ташқи кўриниш соҳиби. Қисқаси, ҳайратомуз даражада машҳур инсон. Криштианунинг майдон ва ундан ташқарисидаги ҳар қандай кўринишдаги ҳатти-ҳаракати газеталарнинг биринчи саҳифаларидан жой олиши барчага аён. Бу ҳолат унинг чин кўнгилдан амалга оширган ишларини ҳам худди пиар-акцияга ўҳшатиб юбориши Роналдуга ҳалақит бериб келмоқда. Ҳа, Криштиануга ҳайрия ишларини амалга ошириш жуда қийин масала. У жуда кўп ҳолларда ўзи қилган ҳайрияларини омма машҳурлик учун қилиняпти деган ўйга бормасликлари яширишга уринади. Бу ҳолатни акс тушуниш ҳам мумкин: балки Роналду ўз машҳурлигидан фойдаланиб, инсонларни долзарб муаммоларга эътиборини қаратишни ҳоҳлаётгандир. Унинг кўп акциялари асосан болаларга ёрдам беришдан иборат. Португалиялик футболчи дунёда оч қолаётган болаларга ёрдам бериш йўналишининг фаол курашчиларидан ҳисобланади. Роналду ҳайрия аукционларида иштирок этиб, савдога ўз спорт формаларидан ташқари ҳақиқатда қимматбаҳо бўлган нарсаларини ҳам қўйиб бориши бор гап. 2011 йили у ҳайрия савдоларига Европанинг энг зўр тўпурарига бериладиган “Олтин бутса” совринини қўяди. Бу қимматбаҳо соврин 1,5 миллион еврога сотилиб, барча пуллар Ғазо секторида жабрланган фаластинлик болалар учун ишлатилган. Балки эшитгандирсиз? Бундан бир ярим йил аввал дунё футболида барчани эътиборини тортган воқеа юз берганди. Криштиану жамоадоши Карлуш Мартиншни лейкемия(оққон, муаллиф изоҳи) билан хасталанган ўғлига суяк кемтиги(костный мозг) донорлиги зурурлигини билгач Карлушга фақат маблағ билангина ёрдам бермади. Ҳаммамизга маълум деярли барча профессионал ўйинчилар жароҳат олишдан чўчиб яшайдилар, Роналду бўлса лейкемия даволаш фондига ўз суяк кемтигидан беришга кўнгилли равишда рози бўлган. Бундан ташқари, Роналду клубдошларини ҳам ўз ташаббусига қўшилишга чақирган. Роналду бу ҳолатга баҳо берар экан, суяк кемтигини бериш жарроҳлиги оғриқсиз ва қийинчиликсиз ўтишини ва бу ҳаракат кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишини уқтирганди. Кўпчилик инсонлар Криштиануни ҳатти-ҳаракатлари кимгадир ёрдам бериш ва ҳайрия учун қаратилганини кечроқ биладилар. Бразилиядаги жаҳон чемпионати давомида барча унинг антиқа соч турмагини муҳокама қилди. Кейин билсак, бу чизиқлар испан болакайининг мия жарроҳлигидан сўнг қолган чандиғининг нусхаси экан. Ўша болакайнинг жарроҳлик операциясига ҳам пулни Криштиану тўлабди. Агар эътибор берган бўлсангиз деярли барча машҳур футболчилар ўз баданига татуировка чиздиришади. Португалиялик эса бу урфдан четда, чунки, агар у ҳам шундай қиладиган бўлса, у қон топшириш донорлигини амалга ошира олмаслигини билади. Криштиану Роналдунинг ҳатти-ҳаракатларига ҳар ўз ҳолича баҳо бериши мумкин: кимдир уни самимий ёрдам бериш ниятида дер, яна кимдир навбатдаги пиар деб ҳисоблар... Лекин, ўша операциясига “Реал” футболчиси маблағ берган испаниялик болакайни оиласига сизни нима деб ўйлашингизни қизиғи йўқ...
|